UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0

15 янв 23:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги қачон ва қай мақомда ўтишини айтди (ВИДЕО)

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни маълум қилди.

Биринчи яримўрта вазнда ўзбекистонлик професионал бокс устаси Шоҳжаҳон Эргашев (23-0) Инстаграм тармоғидаги расмий саҳифаси орқали навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни маълум қилди.

Эргашев мухлисларининг "Камарга жанг қачон", - дея йўллаган саволига қуйидагича жавоб қайтарди:

"Худо хоҳласа, мана ҳаракат қиляпмиз. Аллоҳ насиб қилса, февралда жанг ўтказаман. Камарга ҳам уришаман. Февралдаги жанг элиминатор, яъни даъвогарлар жанги бўлади. Шу жангда ютсам, кейин ҳар қандай чемпион билан уришса бўлади".

Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги бор 10 август куни Детройт (АҚШ)да ташкиллаштирилган бокс оқшоми доирасида мексикалик Анхель Мартинес Эрнандес (14-2-2)га қарши жанг қилиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг