UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

21 фев 15:39
Янгиликлар

Тадбирлар

"Соғ танда - соғлом ақл". "Олимпия шон-шуҳрати музейи"да махсус тадбир ташкил қилинди

Теглар :  Музей
Бугунги кунда юртимизда содир этилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар қаторида мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларига  қаратилаётган алоҳида эътибор энг долзарб масала бўлиб турибди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда мактабгача таьлим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  ПҚ-27-07-сонли Қарорига асосан мактабгача таълим тизимида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан 2018 йил 21 феврал куни Олимпия шон–шуҳрати музейида мактабгача таьлим муассасалари ходимлари билан ҳамкорликда “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни спортга қизиқтиришнинг самарали йўллари” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти қанчалик мухимлигини билдириш. Тадбирга янада аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педогогика институти хузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш марказининг мактабгача таълим йўналиши,  мактабгача таълим жисмоний тарбия йўриқчилари, жисмоний тарбия тингловчилари,  баркамол авлод болалар  маркази тўгарак рахбарлари тингловчилари хамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоларидан Енгил атлетика бўйича Параосиё ўйинлари ва халқаро турнир ғолиби Жасорат медали соҳиби Миран Сахаатов, Енгил атлетика бўйича Ёзги паралимпия ўйинлари олтин медал совриндори Жасорат медали соҳиби Дониёр Солиев  иштирок  этдилар.  

Тадбир қизиқарли ва мазмунли савол жавобларга бой бўлди. Бугунги тадбир “Соғ танда соғлом ақл”   мавзусида ўтказилди. Мактабгача таьлим муассасаси ходимларининг ёш болалар айниқса жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти қанчалик зарурлиги хақидаги саволларига спортчилардан аниқ жавоблар олдилар. Олимпия шон-шуҳрати музейида бу каби тадбирларни ўтказиш анъанага айланган. Музей келгусида “Болалар куни”, “Халқаро Олимпия куни” га бағишлаб янги лойихалар ишлаб чиқмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг