UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

27 май 16:14
Янгиликлар

Бошқалар

“Соғлом турмуш” медали таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 26 май куни “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Қонун билан “Соғлом турмуш” медали таъсис этилди ва медал тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, “Соғлом турмуш” медали билан:

  • аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларнинг олдини олиш, соғлом овқатланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни кенг тарғиб қилишга қўшган катта ҳиссаси учун – соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, шу жумладан диетологлар, жисмоний тарбия инструкторлари, соғлиқни сақлаш масалаларини ва соғлом турмуш тарзини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар;
  • жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш ва уни кундалик турмуш тарзига айлантириш, соғлом ҳаёт тарзига қатъий амал қилиш борасида жамоатчиликка шахсий намуна бўлаётгани учун – фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар;
  • оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ташкил қилиш орқали уни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун – барча даражадаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари;
  • ўсиб келаётган авлод ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, уни жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, руҳий баркамолликка етказиш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун – спорт мактаблари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари, спорт тренерлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа мутахассислари;
  • спорт мусобақалари орқали ёшларда ирода, матонат, ўз кучи ва имкониятларига ишонч фазилатларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари учун – мудофаа тизими вакиллари, юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг тренерлари, ҳакамлар ва спорт ташкилотларининг вакиллари;
  • жисмоний тарбия ва спортни республикамизда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини юқори савияда ташкиллаштириш, спортчиларнинг ўқув-йиғин машғулотлари ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун – барча даражадаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари раҳбарлари, ҳомийлар, спорт федерация (уюшма)ларига бириктирилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари мукофотланадилар.

Шунингдек, “Соғлом турмуш” медали билан бошқа шахслар ҳам аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги алоҳида хизматлари учун мукофотланиши мумкин.

“Соғлом турмуш” медали билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ҳам берилади.

“Соғлом турмуш” медали 0,25 микрон қалинликда олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Медалнинг олд томони қуйи қисмида Ўзбекистон Республикасининг харитаси акс эттирилган Ер шари, унинг юқори қисмида эса кўтарилаётган қуёш нурлари фонида соғлом оиланинг рамзий тасвири жойлашган. Медалнинг айланаси бўйлаб яшил эмаль фонида “SOGʻLOM TURMUSH” ёзуви, қуйи қисмида эса саккиз қиррали юлдузга туташган иккита дафна новдаси жойлашган. Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг