UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0

17 дек 20:27
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллаган турнирда чемпион аниқланди

Канаданинг Торонто шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича "Champions Chess Tour Finals 2023" турнири ўз якунига етди.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб борди. Улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2727) ҳам муваффақиятли иштирок этиб, якунда 1/2 финалга қадар етиб борган ҳолда 3-ўринни эгаллади. 

Ҳал қилувчи финал учрашувининг биринчи сетида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен америкалик Уэсли Сони 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи сетда ҳам сценарий ўзгармади. Норвегиялик гроссмейстер худди биринчи сетда бўлган ҳисобда зафар қучиб, мусобақа ғолибига айланди. 

Магнус Карлсен ушбу турнирнинг уч карра чемпиони бўлиш баробарида 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Вице-чемпион Уэсли Со эса 100 000 долларга эга чиқди. Учинчи ўринни эгаллаган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 50 000 долларни ўз ҳисоб рақамига ёзиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг