UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0

14 июл 18:41
Янгиликлар

Бошқалар

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали юртдошларимиз июнь ойида қанча маблағга эга бўлишди?

Хабарингиз бор, шу йил 10 майдан бошлаб юртдошларимиз орасида юриш ва югуришни кенг тарғиб қилишга қаратилган «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси тест режимида ишга туширилган бўлса, 1 июндан бошлаб расман фаолият кўрсатишни бошлади.

Кези келганда таъкидлаш керак, юртдошларимиз орасида платформага ҳалигача ишончсизлик билан қараётганлар ҳам йўқ эмас. Бироқ, шубҳа-гумонларга боришингиз ўринсиз, «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформаси ишламоқда ва у орқали Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари аллақачон июнь ойи якунларига кўра ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритиб улгуришди.

Дарвоқе, платформадан республикамиз бўйича туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. Афсуски учта туман аҳолиси умуман платформадан рўйхатдан ўтмаган ёки ундан самарали фойдаланишмаган. Умумий ҳисобда платформадан 27 482 нафар юртдошимиз рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 20 774 нафари эркаклар, 6 658 нафари эса аёллардир. Холбуки, Ўзбекистонда 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар сони 21 475 989 нафарни ташкил қилади.

2021 йилнинг июнь ойи якунларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Тимур Рафикович Ахмадуллин ғолиб деб топилди ва 1 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Дарвоқе, Ахмадуллин нафақат Республика, балки туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққанлиги боис, ўзининг электрон ҳамёнини 1 миллион 800 минг сўмдан кўпроққа бойитиб олди. Бунинг учун у июнь ойи давомида жами 890 947 қадам масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келди.

Умумий ҳисобда июнь ойида «Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасининг туман, ҳудуд ва Республика босқичи ғолибларига 68 миллион 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилди. Шундан 60 900 000 сўм 203та туман босқичи ғолибларига, 7 000 000 сўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 миллион Республика миқёсида энг кўп юрган юртдошимизга мукофот тариқасида тўлаб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг