UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 0 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0

01 авг 15:41
Янгиликлар

Бошқалар

Соҳил ўйинларининг мусиқаси тайёр. Аммо...

Теглар :  Соҳил ўйинлари
Аввалроқ Осиё олимпия кенгаши жорий йилнинг 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Хитойнинг Санье шаҳрида ўтказилиши керак бўлган VI соҳил ўйинлари кейинги йилга қолдирилиши ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ...

Кеча Соҳил ўйинлари ташкилий қўмитаси фаолият бошлаганлигининг бир йиллиги муносабати билан Хитойдаги ахборот воситалари орқали Санье ўйинлари расмий мусиқий жамланмасининг тақдимотини ўтказди.

“Саньеда кўришамиз” деб номланган мусиқий жамланма таниқли қўшиқчи Чжэн Хая ижросида инглиз тилида ижро этилган бўлиб, мусиқий ва тасвир жиҳатдан ўйинларнинг барча жиҳатлари қамраб олинган. Жумладан, унда иштирок этадиган валантёрлардан тортиб барча хизматчиларнинг ҳаракат доираси, ҳудуд тарихи ва бошқа кўплаб омиллар алоҳида-алоҳида видео роликлар орқали намойиш этилган.

Осиё олимпия кенгаши ва ушбу мусобақага даҳлдор халқаро спорт ташкилотлари Хитой томонининг ушбу ҳаракатидан таъжжубини яширмади. Коронавирус сабабли соҳил ўйинларининг 2021 йилга қолдирилиши бўйича керакли хужжатлар имзоланаётган бир пайтда Санье спорт тадбирлари “мусиқий бўй кўрсатиши” унинг қайта кун тартибига кўтарилаётганидан далолатдек тасаввур уйғатмоқда. 

Шу ўринда айтиш лозимки, коронавируснинг кенг ёйилиши оқибатида бундан бир ой муқаддам Хитой ҳукумати 2020 йил давомида мамлакатда бўлиб ўтиши белгиланган спорт тадбирларини бекор қилиш бўйича тегишли қарор чиқарган эди. Натижада бир қатор халқаро спорт ташкилотлари жорий йил Хитой ҳудудида ўтадиган тадбирларни кейинги йилга кучирилганлиги бўйича расмий баёнотлар беришди.

Жумладан, тақвим режага асосан Хитойнинг жанубий Хайнань оролларига тегишли Санье шаҳрида ўтказилиши белгиланган VI соҳил ўйинларини кейинги йилнинг қайси саналарига кўчириш борасида Осиё олимпия кенгашида маълум ишлар қилинаётганди. 

Осиё олимпия кенгашининг ocasia.org сайти тарқатган хабарга кўра, Соҳил ўйинлари ташкилий қўмитасининг ушбу ҳаракати барчани таъжжубли ҳолга қўйгани сабабли ООК Хитой вакиллари билан музокараларга киришмоқда.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг