UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

12 июл 18:20
Янгиликлар

Самбо

Соҳил самбоси бўйича Жаҳон чемпионати санаси ва регламентлари маълум бўлди

Теглар :  Самбо
Бу йил соҳил самбоси бўйича илк маротаба жаҳон чемпионати ўтказилади.

Баҳслар 28-29 август кунлари Кипрнинг Ларнака шаҳрида ташкил этилади. Мусобақа 2020 йилда ўтказилиши лозим эди. Аммо коронавирус билан боғлиқ юзага келган вазият сабаб чемпионат қолдирилганди. Бу йилги баҳсларда антиковид қоидаларига алоҳида риоя қилинади. 

Баҳслар яккалик ва жамоавий тарзда ўтказилади. Биринчи кунда яккалик беллашувлари ўтказилади. Эркаклар ўртасида 4 та, аёллар ўртасида ҳам 4 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борилади. 

Эркаклар: 58 кг, 71 кг, 88 кг, +88 кг.

Аёллар: 50 кг, 59 кг, 72 кг, +72 кг.

Иккинчи куни эса жамоавий мусобақалар ўтказилиши кутилмоқда. Аралаш жамоаларда эркаклар (71 кг, 88 кг, +88 кг) ва аёллар (72 кг, +72 кг) баҳсларга киришади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг