UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 0 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0

16 янв 08:22
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Бахшиллоев чемпион, Баҳромовда кумуш, Тўхтаев ва Мўминжоновда бронза!

Хабар берганимиздек, Италия пойтахти Рим шаҳрида Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа эркин, юнон-рим ва аёллар кураши вакиллари учун жорий 2020 йил ҳисобидан ўрин олган илк рейтинг турнири ҳисобланади. Кеча мусобақанинг илк куни юнон-рим кураши усталари медаллар ва рейтинг очколари учун баҳсларни бошлаб беришди. 

Қувонарлиси, биринчи кунги баҳсларнинг ўзида тўртта медаль қўлга киритилди. -67 кг вазнда гиламга чиқган юртдошимиз Маҳмуд Бахшиллоев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, турнири ғолибига айланди. Маҳмуд чорак финада италиялик Рубен Марвайсни 8:0, ярим финалда венесуэлалик Хавьер Паленсия Пуэнтесни 8:0, ҳал қилувчи финалда эса мисрлик Муҳаммад Эл Сайид Абуҳалимани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Исломжон Баҳромов эса олтин медаль учун кечган муросасиз финал беллашувида хитойлик Сайлике Валиханга 3:4 ҳисобида ютқазди ва кумуш медалга эга чиқди. У чорак финалда яна бир курашчимиз Феруз Тўхтаевни қийинчилик билан 8:7 ҳисобида таслим этган эди. Феруз мағлубиятга қарамай, ҳиндистонлик Сачин Ранани 9:0 ҳисобида доғда қолдириб, бронза медалига сазовор бўлди.

Терма жамоамизга тўртинчи медални энг оғир (-130 кг) вазндаги курашчимиз Мўминжон Абдуллаев келтирди. Осиё ўйинлари ғолиби норвегиялик Оскар Марвикка қарши кечган беллашувда устунлик эвазига рақибидан устун келди ва бронза медалини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 янв 12:15:39
Shohruh Lazizov
Ilohim har doim shunaqa yutuqlaga erishib yurila Omad!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг