UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0 17:41Майк Тайсон рингга чиқмаган тақдирда, Жейк Пол билан ким жанг қилиши маълум бўлди 0 17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0

19 май 18:38
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчилар уй шароитида машғулотларга зўр беришмоқда + ФОТО

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли спорт таълим муассасаларида карантин даврида спортчи-ўқувчилар уй шароитида мураббийлари томонидан берилаётган юкламларни бажаришмоқда.

Жумладан, вилоят бошқармаси тасарруфидаги спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам уй шароитида масофадан туриб тренерлари кўрсатмаларига амал қилган ҳолда машғулотларда иштирок этишмоқда. 

Айтиш керак, ушбу спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиларининг кўпчилиги миллий терма жамолар сафида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Мазкур спорт мактабида бокс, дзюдо, оғир атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо (ВТФ), кураш, қўл жанги, велоспорт, ўқ отиш, от спорти турлари мавжуд бўлиб, 700 нафардан ортиқ спортчилар 50 нафар тажрибали мураббийлар қўл остида маҳоратларини ошириб боришади.  

Биргина яқин икки йил ичида халқаро турнир ва мусобақаларда қўлга киритилган натижалари таҳсинга лойиқ. Спорт мактаби директори Раҳматилла Каратаевнинг таъкидлашича, медаллар шодаси эндиликда ошса ошадики, кўрсатгичлар асло пасайиб кетмайди.

Улкан мақсадалари сари одимлаётган спорт мактаби ёшлари карантин сабаб уйда. Бироқ машғулотлар режага кўра масофа орқали давом эттирилмоқда. 

Қуйида юксак марраларни кўзлаган спортчиларнинг уйда туриб тренерлари кўрсатмаларига амал қилаётган пайтдаги суратлари акс этган жараёнлар билан танишишингиз мумкин.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг