UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

10 янв 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар

“Спортни сев, спорт билан яша!” мусобақаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги спорт иншоотларида “Sportni sev, sport bilan yasha!” шиори остида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги йиғилиш баёнига мувофиқ, спорт фестивали жорий йил январь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги спорт иншоотларида ўтказилади.

Оммавий спорт фестивалига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида 2021 йил 10 январдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида старт берилади.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ушбу спорт фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан спорт мутасаддиларига юзланишди.

Мусобақалар жорий йилнинг январь-декабрь ойларида республикамиздаги барча ҳудудлардаги спорт зал ва майдончаларида спортнинг мини-футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси ҳамда шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилади.

- Фестиваль дастуридан ўрин олган мини-футбол мусобақаларида жамоа таркибидан жами 11 киши ўрин олади, шундан 10 нафари спортчи ва битта мураббийдан иборат. Бадминтон мусобақалари эса иштирокчиларнинг ёш тоифасига қараб яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик йўналишларида ўтказилади. Қисқаси, барча спорт турлари халқаро қоидалар асосида ўтказилади, - деди Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов. - Ушбу фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг барча қатламларини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, халқимизнинг саломатлик даражасини мустаҳкамлашдан иборат. Ушбу оммавий спорт фестивалини ўтказишда бизга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси яқиндан ёрдам бермоқда. Қолаверса, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ҳам биз билан амалий ҳамкорлик қилмоқда.

Ушбу спорт фестивалида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг барча қатлами иштирок этиши мумкин.

- Ушбу фестивални ташкил этишда Миллий олимпия қўмитаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Чунки, Халқаро Олимпия қўмитаси олдига вазифа қилиб белгиланган йўналишлардан бири - аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва жисмоний маданиятни юксалтиришдан иборат. Бундай фестиваллар эса аввало аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса тренерлар учун селекция жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилади. Фестиваль дастуридан халқимиз орасида энг оммабоп, қолаверса иштирокчилардан алоҳида тайёргарлик ёки махсус спорт кийимлари талаб қилмайдиган спорт турлари ўрин олган бўлиб, "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида ўтказилаётган оммавий спорт фестивали орқали биз Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган йўналишларни оммалаштиришга ҳам ҳаракат қилмоқдамиз, - деб таъкидлади МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов.

Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан спикерларга мурожаат қилишди ва етарлича жавоб олишди.

Азиз юртдошим, сен ҳам спорт фестивалида иштирок эт, келажагинг учун катта бурилиш яса ҳамда совғаларга эга бўл!


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг