UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

29 июн 17:29
Янгиликлар

Бошқалар

Султонов, Матниязова, Турсунқулова ва бошқалар. Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида қандай таркибда қатнашамиз?

Теглар :  Универсиада
Жорий йилнинг 3-14 июль кунлари Италиянинг Неаполь шаҳрида талаба ёшлар ўртасида “XXX Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари” бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Кичик Олимпиада, дея таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари ёки соддароқ қилиб айтганда Универсиада мана 50 йилдирки, аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт аренасида иккинчи халқаро комплекс тадбир ҳисобланади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклдан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Баҳсларда 18 ёшдан 26 ёшгача (25 ёшдан ошмаган) бўлган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Бу галги Универсиадада 120 га яқин давлатдан 9000 нафарга яқин талаба спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Ёзги универсиада дастуридан жами 18 та спорт тури бўйича мусобақалар ўрин олган бўлиб, 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо WTF, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистонлик спортчилар иштирок этаётган спорт турлари тақвими билан танишинг:

3-7 июль Спорт гимнастикаси;

4-7 июль Дзюдо;

4-9 июль Ўқ отиш;

5-13 июль Теннис;

6-10 июль Камондан отиш;

7-13 июль Таэквондо WTF;

8-13 июль Енгил атлетика;

11-13 июль Бадиий гимнастика;


Мусобақада терма жамоаларимиз қуйи таркибда иштирок этишади:


Спорт гимнастикаси

Расулжон Абдураҳимов

Хусниддин Абдусаматов

Абдулла Азимов

Мураббий: Рустам Иргашев


Дзюдо

Давлат Бобонов -90 кг

Сардор Нуриллаев -66 кг

Ҳикматилло Тўраев -73 кг

Сухроб Турсунов -81 кг

Муҳаммадкарим Хуррамов -100 кг

Диёра Келдиёрова -52 кг

Хожинса Камолдинова -63 кг

Амина Мамедова -57 кг

Гулноза Матниязова -70 кг

Нодира Юлдашева -78 кг

Мураббий: Абдукарим Тангриев


Ўқ отиш

Саидхон Сайфуддинов

Владимир Свечников

Вадим Скороваров

Мураббий: Алёна Аксёнова

 

Теннис

Ҳумоюн Султонов

Санжар Файзиев

Лайло Баҳодирова

Камола Умарова

Мураббий: Шуҳрат Қаюмов

 

Камондан отиш

Жавлонбек Абдубакиров

Юнус Сармамбетов

Гулноза Махамажонова

Гулмирахон Ўринбоева

Мураббий: Жанна Зиганшина

 

Таэквондо WTF

Сухроб Бобобеков -58 кг

Нияз Пўлатов -67 кг

Шухрат Салаев -80 кг

Шаҳбоз Тусматов -68 кг

Шаҳбоз Шофайзиев -74 кг

Чарос Қаюмова -53 кг

Зария Қосимова -62 кг

Динорахон Мамадибрагимова -57 кг

Нигора Турсунқулова -67 кг

Мавлон Рустамов (кўргазмали)

Мураббий: Фаҳритдин Умаров

 

Енгил атлетика

Шоҳрух Баратов

Шохрух Давлатов

Владислав Палюнин

Санобар Эркинова

Александра Юркевская

Нурхон Муҳиддинова

Дмитрий Мельситов

Мураббий: Алим Ахмежанов

 

Бадиий гимнастика

Дилдора Раҳматова

Мураббий: Роговая Татьяна


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 июн 20:14:49
Бахтияр Юсупов
Нега бокс йук?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг