UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 0 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0

05 май 13:23
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун Андижон, Олмалиқ ва Навоийда ўйинлар бор

Бугун Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган сўнгги 3 та ўйин бўлиб ўтади.

АНДИЖОН — ДИНАМО

Ўтган йил қуйи лигада ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви. "Андижон" ҳам, "Динамо" ҳам бу мавсумда 7тадан гол ўтказишди.

"Бургутлар" ўз майдонларида ҳозирча битта учрашув ўтказишди ва ғалаба қозонишди. "Динамо" эса сафарда иккита ўйинда майдонга тушиб икки бор мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу мавсум самарқандликлар сафарда ҳозирча гол ура олишмаяпти.

Бу икки жамоа миллий чемпионатимизда жами 40 марта тўқнаш келишган. 18та ўйинда "Динамо" зафар қучган, 14 марта "Андижон". Яна 8та баҳсда дуранг қайд этилган.

"Андижон" охирги ўзаро 6та ўйиннинг ҳеч бирида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо"ни мағлуб эта олмаяпти (1 дуранг ва 5 мағлубият).

Дастлабки 6та турда энг кам гол урган жамоа “Андижон” бўлди – 4та гол. 

АГМК — СУРХОН

Миржалол Қосимов Андрей Микляевга қарши. Икки йил олдин бу мураббийлар Тошкент дербисида тўқнаш келишарди.

Олмалиқликлар дастлабки 6та турда энг кам очко тўплаб, мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасидан ўрин олиб турибди.

“Сурхон” охирги 3та турда рақиб дарвозасига умуман гол ура олгани йўқ. АГМК эса сўнгги икки турда тўп кирита олмади.

АГМК ва “Сурхон” клублари бу мавсум ўзаро биринчи марта тўқнаш келишади. Чунки АГМК 2008 йил олий лигага чиққан, “Сурхон” эса 2004 йил олий лигани тарк этган. 

ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР

"Қизилқум" Суперлигадаги сўнгги 4та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (1 дуранг ва 3 мағлубият). "Бунёдкор" эса аксинча охирги 4та ўйиннинг ҳеч бирида мағлуб бўлгани йўқ (3 ғалаба ва 1 дуранг).

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатига шу кунга қадар 24 марта тўқнаш келишган. "Қизилқум" бу ўйинларнинг атиги 2тасида ғолиб чиққан. 4 марта дуранг кузатилган ҳамда 18 марта "Бунёдкор"нинг қўли баланд келган.

"Қизилқум" ўз майдонида ўтган 12та учрашувнинг атиги биттасида мезбонлар ғолиб бўлишган (2010 йил). "Қизилқум" ўз уйида "Бунёдкор"ни 9 йилдан буён юта олмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг