UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

03 фев 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Кураш, Дзюдо, Таэквондо, Паралимпия

Таҳлил ва талқин. Машаққатлар меваси

Ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқини уйғотишда, катта спорт сари дадил боришида ва албатта халқаро мусобақаларда мамлакат номидан иштирок этиб, ғалабага эришишида спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Хусусан, кўп йиллардан буён спорт турлари бўйича терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етиштириб бераётган, чемпионларни тайёрлаётган Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳам худди шундай. Яъни, оммавийлик, ривожлантириш, терма жамоаларга муносиб спортчи етказиш, спортчиларини халқаро мусобақаларда кучлилар қаторида бўлиши. 

Бугун мазкур Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида бокс, велоспорт (шоссе), велоспорт (мтб), дзюдо, оғир атлетика, таэквондо WT, каратэ WKF, эркин кураш, юнон-рум кураши, ўқ отиш, кураш, белбоғли кураш, қўл жанги, шотокан карате-до, паравелоспорт, парапауэрлифтинг спорт турлари бўйича 755 нафар ўғил болалар ва қизлар 87 нафар малакали мураббийлар қўл остида мунтазам машғулотларга қатнайди. 

Машғулотларга зўр бераётган спорт мактаби ёшлари мамлакат ва халқаро мусобақалардаги натижалари эътирофга сазовор. Агар натижадорликка эътибор қаратадиган бўлсак, спорт мактабининг йилдан йилга ўсиш кузатилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Келинг, шу ўринда ушбу ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчилари томонидан ортда қолган 2023 йилдаги ютуқларига назар соламиз.

Ҳозирда спорт мактабининг 90 нафарга яқин шуғулланувчилари спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг асосий ва заҳира таркибидан ўрин эгаллаган. Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубок беллашувларида 207 нафар, Осиё чемпионати ва кубогида 27 нафар ҳамда жаҳон чемпионати ва кубогида 3 нафар спортчи ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлишди.

Жумладан, таэквондо WT бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Светлана Осипова кумуш, Феруза Садиқова бронза медалларига эга чиққан бўлса, Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ойбек Жўраев кумуш медалга эга бўлди. 2023 йили Ханчжоу (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтган ХIХ Ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларида спорт мактаби спортчилари ҳам терма жамоамиз таркибида иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди.

Демак, кураш бўйича Артём Штурбабин олтин медал, ўқ отишдан Жавоҳир Соҳибов кумуш, таэквондо WT бўйича Феруза Содиқова кумуш, таэквондо WT бўйича Чарос Қаюмова, Светлана Осипова бронза ҳамда бокс бўйича Тўрабек Хабибуллаев бронза медалига сазовор бўлишди. 

Шунингдек, Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида Абдулла Ражабов, Муҳаммадқодир Мамиржонов, Шавкат Болтаев, Аселя Тулягенова (бокс), Одинахон Ҳамдамова, Миржалол Қурбонов (паравелоспорт), Покиза Камолиддинова, Артём Штурбабин (кураш), Ихтиёр Ботиров (юнон-рум кураши), Жамила Панфилова (оғир атлетика) ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.

Бундан ташқари Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг 3 нафар спортчи-ўқувчиларидан Жавоҳир  Соҳибов  (ўқ отиш), Мирзакамрон Юнусов (бокс) ва Шоҳрух Саидовлар (бокс) Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ҳамда халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришгани боис, олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш йўлланмасига эга бўлишган.

Тошкент вилояти спорт бошқармасига қарашли Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби томонидан ҳозирги кунга қадар 7 нафар “Ҳалқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” ва 21 нафар “Ўзбекистон Спорт устаси” унвонли спортчилар тайёрланган.

Ҳар бир спорт-таълим муассасаси спортчисининг орзуси олимпия ўйинларида иштирок этиш саналади. Бу борада ҳам спорт мактаби директори Дониёр Рихсибоев бошчилигидаги жамоа астойдил иш олиб боришмоқда. Айни пайтда Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензия олиш учун спорт-таълим муассасанинг 10 нафар спортчилари кураш олиб боришмоқда.

Қувонарлиси, ҳозирча таэквондо WT спорт туридан Светлана Осипова, пара таэквондочи Асадбек Тоштемировлар навбатдаги олимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилишган. Хуллас, бу кўрсатгич ва натижалар биргина 2023 йилда жонкуяр ва тажрибали мураббийларнинг шогирдлари томонидан эришилган.

2024 йилда эса натижалар салмоғи бунданда юқори бўлиши бор гап. Дарвоқе, натижадорлик юқори бўлгани ва олимпия ўйинларига йўлланмалар қўлга киритилаётгани сабаб, ортда қолган йил сарҳисобида ушбу Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби Тошкент вилояти спорт бошқармаси томонидан энг яхши спорт мактаблари қаторида  эътироф этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг