UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

08 авг 17:10
Янгиликлар

Теннис

Теннис афсонаси Рожер Федерер бугун 38 ёшни қарши олди

Бугун швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер ўзининг 38 ёшини нишонламоқда.

Рожер Федерер - 1981 йилнинг 8 август санасида Швейцариянинг Базель шаҳрида туғилган. Федерер илк теннис сабоқларини 8 ёшида олган. Рожер профессионал фаолиятини 1998 йили бошлаган. У фаолияти давомида жами 110 та совринга эга чиққан, улардан саккизтаси жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган.

 

Шунингдек, Рожер 20 марта "Улкан тож" мусобақаларида зафар қучган. Бу эса теннис тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Рожер Australian Open (2004, 2006, 2007, 2010, 2017 ва 2018), "Ролан Гаррос" (2009), "Уимблдон" (2003-2007, 2009, 2012 ва 2017), US Open (2004-2008) турнирларида бош совринга эга чиққан.

Федерер нафақат ўзи учун, балки ватани - Швейцария терма жамоаси учун ҳам кўплаб совринларни ютиб берган. Пекин-2008 Олимпия ўйинларида ҳамюрти Стен Вавринка билан биргаликда Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган. 

Лондон-2012да эса ҳал қилувчи финал учрашувида британиялик Энди Маррейга имкониятни бой бериб қўйган. 2014 йилда Швейцария терма жамоасига "Девис Кубоги"да ғалаба қозонишга кўмак берган. 

Рожер фаолияти давомида умумий ҳисобда 310 кун давомида АТP рейтинги карвонбошиси бўлган. Бу натижа ҳам теннисда рекорд ҳисобланади. Рожер АТP мусобақаларидан жами 126 миллион 266 005 доллар ишлаб топган. 

Федерерга жуда кўплаб рекордлар тегишли, масалан, у ҳар бир "Катта Дубулға" мусобақаларининг ярим финалига камида беш мартадан етиб борган. Бундай кўрсаткични ҳали ҳеч бир теннисчи уддалай олмаган. 

Теннис юлдузи ўзининг жуфтини ҳам теннисдан топган. Сабаби у 2009 йилда теннисчи Мирослава Вавринец билан турмуш қурган. Ўша йилнинг 23 июлида теннисчилар оиласида эгизак қизчалар дунёга келади. 2014 йилнинг 6 августида эса яна бир эгизак фарзандларнинг ота-онасига айланишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг