UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0

26 янв 17:24
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Тоғ чанғиси. Олимпиадага борадиган спортчимизда иккита олтин медаль

22-24 январь кунлари Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича “Orlovka Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Чанғи спорт турлари Халқаро федерацияси (FIS) тақим режасига киритилган мазкур мусобақада тўрт қўшни мамлакат вакиллари Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада қатнашган кўпгина спортчилар учун мазкур турнир XXIII қишки Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи сифатида хизмат қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада олти нафар спортчи билан иштирок этди. Турнирда юртимиз шарафини Арман Гаюпов, Комил Тўхтаев, Дамир Бухарбаев, Ролан Раимкулов, Муҳаммадали Асанов ва Улан Гаюповлар ҳимоя қилишди.  

Эътиборлиси тоғ чанғисининг слалом йўналишида иккита стартдан иборат мусобақанинг ҳар иккаласида олтин медаллар ҳамюртимиз, Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган икки вакилимиздан бири Комил Тўхтаевга насиб этди. Шунингдек, мусобақада стартга чиққан терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Ролан Раимкулов бронза медалига лойиқ кўрилди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг