UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0

06 май 18:00
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Токио-2020: Делегациямизни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Теглар :  Токио-2020
Бугун Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди.

Тадбирни пара-сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари бошлаб беришди.

Жараён МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Равшан Ирматов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошхўжаев, РСТИАМ раҳбарияти, пара-сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Даставвал терма жамоанинг 11 нафар вакилидан қон таҳлиллари олиниб, уларнинг организми эмлаш учун қай даражада тайёрлиги кўздан кечирилди. Таҳлилий натижалар якунига кўра, 3 нафар спортчи ва 2 мураббийда эмлаш жараёни амалга оширилди. Бу борада мураббий Равшан Алимов делегациямиз аъзолари орасида вакцина қабул қилган илк инсон бўлди. Терма жамоамиз вакиллари ўз навбатида ҳукуматимиз ва шахсан давлатимиз раҳбарининг атлетларимиз саломатлиги ҳақида қайғураётганидан миннатдор эканликларини айтиб ўтишди.

Таъкидлаш жоиз, делегациямизни эмлаш жараёнида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланилмоқда. Йўриқномга кўра, вакцина 21 кун оралиғида 2 компонентда қабул қилинади.

Режа бўйича делегация аъзоларини эмлаш 1 июнга қадар давом этади ва бу жараённи бокс бўйича терма жамоамиз вакиллари якунлаб беришади. Умумий ҳисобда 250 нафар вакилни эмлаш кўзда тутилган.

Шундан сўнг МОҚ раҳбарияти федерацияларнинг спорт шифокорлари билан учрашиб, эмлаш жараёнига тайёргарлик, спортчиларимизнинг саломатлигига янада катта эътибор қаратиш бўйича суҳбатлашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг