UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

03 дек 12:01
Янгиликлар

Дзюдо

Токио "Катта Дубулға" турнирини медалсиз якунладик

Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақаси давом этмоқда.

Айни дақиқаларда мусобақанинг икккинчи кунги саралаш баҳслари ўз якуни сари яқинлашяпти. Бугун терма жамоамизнинг 3 нафар вакили медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. Афсуски, бугун ҳам кечаги кун сингари медаль бўлмади. 

-60 кг вазн тоифасида курашган Дилшодбек Баратов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлади ҳамда мўғулистонлик Тсогт-Очир Бямбаявга ютқазиб қўйди. 

-66 кг вазндаги тажрибали дзюдочимиз Сардор Нуриллаев биринчи даврада филиппинлик Шуген Наканодан устун келди. Аммо кейинги босқичда мўғулистонлик Эрхембаяр Баттогтоҳга имкониятни бой берди. 

+100 кг вазн тоифасидаги совриндор дзюдочимиз Алишер Юсупов ҳам тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан баҳсларга қўшилди. Кореялик Жаэгу Юнни мағлубиятга учратган Юсупов чорак финалга йўлланма берадиган беллашувда икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони, чехиялик номдор Лукаш Крпалекдан енгилди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси дзюдо ватанида ўтказилаётган ва дунёнинг номдор спортчилари жам бўлган йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" турниридаги иштирокини медалсиз якунлади. Айни шу дақиқаларда терма жамоамиз биттадан бешинчи ва еттинчи ўринлар билан 15-поғонадан жой олиб турибди. 

Япониядаги ҳар қандай мусобақада медаль олиш жуда мушкуш. Медаллар японларнинг ўзидан деярли ортмайди. Бир пайтлар Ришод Собиров Кунчиқар юртда жаҳон чемпиони бўлган эди. Икки йил аввал Токиода Давлат Бобонов Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг