UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0 13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0 12:48Ислам Махачев октагонга чиқадиган UFC 302 турнирининг яна бир жанги тасдиқланди 0 12:27Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади 0 12:0618+. Матеуш Ребецкининг кечаги жангдан кейинги ҳолатини кўрдингизми? + ФОТО 0

21 фев 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

Токио Олимпиадасига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди

Теглар :  Токио-2020МОҚ
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан яна бир тадбир ташкил этилди.

МОҚ раҳбарияти спортчиларимизни олдинда кутиб турган йирик комплекс мусобақалар Токио-2020 ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинлари, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда иш давомида учраётган бошқа ташкилий масалаларни ўрганишга бағишланган онлайн йиғилиш ўтказди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита раҳбарияти, шунингдек, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартиби бўйича Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтиши кутилаётган йиғилишга тайёргарлик, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни ҳамда Тезкор штаб фаолияти, терма жамоа спортчиларининг тайёргарлик жараёни учун янги замонавий спорт ускуналари, тренажёр ва бошқа анжомлар, рақамли IT-техналогиялар ва дастурларни харид қилиш бўйича таклифлар, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов атлетларга махсус спорт формалари ва экипировкаларни тайёрлаш, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков спортчилар учун маҳаллий фармакологик препаратларни ишлаб чиқариш дастурлари, тиббиёт маркази фаолиятини янада модернизация қилиш бўйича ҳисобот топширишди.

Шундан сўнг МОҚ раиси йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига ҳам кун сайин яқинлашиб келмоқдамиз. Аввало, ҳукуматимизга бизнинг бу борадаги барча режаларимизни қўллаб-қувватлаётгани учун ташаккур айтиб ўтмоқчиман. Халқимиз биздан худди Риодагидек улкан ғалабалар кутмоқда. Бунинг учун барчамиз ўз ишимизга масъулият билан киришишимиз лозим. Муҳтарам Президентимиз барча раҳбар ва ҳокимларга иш жараёнини кучайтириш учун маҳалла ва бошқа қуйи бўғинларга тушиб ишлашни талаб қилмоқдалар. Агар биз масаланинг ичига кириб бормасак, унга ҳеч қачон ечим топа олмаймиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига ҳам тайёргарликни унутмаслик, ҳар бир спорт турида ўзига хос экипировкалар тайёрлаш ва бунинг учун дизайнерлар билан ўқув-семинарлари ташкил қилиш, фармакологик йўналишда Фанлар Академияси билан ҳамкорликда ишлаш, селекция сиёсатига янада катта эътибор бериш каби йўналишларда топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг