UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

10 мар 20:41
Янгиликлар

Бошқалар

Томас Бах Халқаро Олимпия қўмитаси президентлигига қайта сайланди

Теглар :  Томас Бах
Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг 137-Сессияси ўз ишини бошлади.

Таъкидлаш жоиз, 12 мартгача давом этадиган ушбу Сессиянинг асосий мақсади ХОҚ президентини сайлаш эди.

Аҳамиятлиси, ушбу лавозимга 8 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган Томас Бахнинг ўзи ягона номзод бўлиб турган эди. Тадбир аввалида ХОҚ раҳбари ортда қолган давр оралиғида қилинган ишлар, Токио-2020 ва бошқа Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик режалари ҳақида маъруза қилди. Онлайн ўтган тадбирда ХОҚ раҳбарияти, Ижроия қўмитаси аъзолари ва ташкилотнинг барча вакиллари, Халқаро федерация ва ассоциациялар раҳбарлари, спорт жамоатчилиги кузатиб борди.

“Ортда қолган давр ичида биз бир жамоа бўлиб жуда катта ишларни амалга оширдик. Олимпия ҳаракати, Олимпия бирдамлиги бутун дунёда янада оммалашди. Айниқса, Рио-2016 Олимпия ўйинларида қочоқ спортчиларнинг иштироки бу спорт тарихидаги энг аҳамиятли воқелик бўлди. Келажакда бу ва бошқа бир қатор лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан умидворман”, – деди Томас Бах.

ХОҚ раҳбари маъруза давомида келгуси Олимпия ўйинларида мусобақалар бюджетини ихчамлаштириш, Париж-2024 Олимпиадасидан бошлаб унда иштирок этувчи аёл спортчилар сонини эркакларники билан бир хил даражага олиб чиқиш ва бу билан гендер тенгликни таъминлаш, Токио Олимпиадасини хавфсиз тарзда ўтказиш каби режалари ҳақида айтиб ўтди. Анжуман давомида ХОҚ раҳбариятининг бошқа вакиллари ва ташкилот аъзолари Томас Бахнинг маърузаси ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шундан сўнг ХОҚ президентлиги учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Унда Томас Бах номзоди маъқулланди (фақатгина 1 қарши овоз) ва ХОҚнинг амалдаги раҳбари келгуси 4 йил давомида ҳам ташкилотни бошқариб борадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг