UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0

27 авг 13:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Тўрт нафар Олимпиада чемпиони жам бўлганида". Тошкентда Халқаро бокс куни муносабати билан флешмоб ташкил этилди

Хабар бериб ўтганимиздек, 27 август куни Халқаро бокс куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан, бугун Тошкент шаҳридаги "Экопарк"да катта флешмоб ташкил этилди. Унда Олимпиада чемпионлари - Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров, шунингдек ёш боксчилар, мураббийлар, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Олимпиада чемпионлари ёш боксчиларга мастер-класс намойиш этишди. Ўз навбатида тадбир иштирокчилари бўлган ёш боксчилар ўз кумирларининг ҳаракатларини такроран бажариб, ўзига хос флешмобни ташкил этиб беришди. Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов айни пайтда бугунги сана муносабати билан Сербияда бўлганиги боис, бугунги тадбирда иштирок эта олмади.

Флешмобдан сўнг мухлислар учун автограф сессия ташкил этилди. Бу эса фотосессияга уланиб кетди. Шу тариқа, ўзбек боксининг тўрт нафар Олимпиада чемпиони иштирокидаги тадбир ўз якунига етди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Тадбирдан ажойиб суратларни томоша қилинг. 

Суратлар муаллифи: Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг