UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

17 янв 14:22
Янгиликлар

Гимнастика

Тошкент бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича лицензион Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади

14-16 январь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё гимнастика иттифоқининг (AGU) навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи куни Ижроия қўмитанинг йиғилиши доирасида техник масалалар, жумладан, 2023-2024 йилларда гимнастиканинг барча йўналишлари бўйича Осиё чемпионатларини ўтказишга номзод давлатлар масаласи кўриб чиқилди. 

Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон гимнастика федерацияси мамлакатимизда қуйидаги мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди:

1. Акробатика бўйича Осиё чемпионати – 2023 йил октябрь;

2. Спорт гимнастикаси бўйича XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати – 2024 йил май;

3. Бадиий гимнастикаси бўйича XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати – 2024 йил май;

4. Спорт гимнастикаси мураббийлари учун ўқув курси – 2023 йил;

5. Паркур мураббийлари учун ўқув курси – 2023 йил.

AGU Бош Ассамблеяси давомида Осиё гимнастика иттифоқи президенти, AGU вице-президентлари (зоналар бўйича), Ижроия қўмита аъзолари, гимнастика йўналишлари бўйича техник қўмиталар раҳбарлари ҳам овоз бериш йўли билан аниқланди. Овоз бериш натижаларига кўра, Раҳмон Ал Шатри (Қатар) AGU президенти этиб қайта сайланди.


Ўзбекистон гимнастика федерациясининг бир қатор вакиллари AGUда турли лавозимларга сайланишди:

1. AGUнинг бадиий гимнастика бўйича техник қўмитаси раҳбари – Гўзал Мўминова, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг (ЎГФ) биринчи вице-президенти вазифасини бажарувчи;

2. AGU вице-президенти, Марказий ва Жанубий минтақалар бўлими раҳбари – Тимур Абдувалиев, ЎГФ бош котиби;

3. Гимнастика ҳамма учун техник қўмитаси аъзолигига – Юлия Родимцева, ЎГФ гимнастика ҳамма учун бўлими раҳбари;

4. Эркаклар спорт гимнастикаси бўйича техник қўмита аъзолигига – Равшан Мирзаев, ЎГФ спорт гимнастикаси (эркаклар) техник бўлими раҳбари;

5. Аёллар спорт гимнастикаси бўйича техник қўмита аъзолигига – Стелла Кошечкина, ЎГФ спорт гимнастикаси (аёллар) техник бўлими раҳбари;

6. Трамполин бўйича техник қўмита аъзолигига – Екатерина Хилько, Трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Япония AGUга аъзо 39 мамлакат орасида ташкилотда энг кўп вакиллари сайланган мамлакатлар бўлишди. Бундан ташқари, 4 минтақадан ташкил топган AGUнинг Марказий ва Жанубий ҳудудини Тимур Абдувалиев бошқаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг