UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0

08 мар 14:02
Янгиликлар

Муайтай

Тошкент шаҳрида муай-тай спорти янада ривожлантирилади

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Олимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш устувор вазифага айланган. Бу жараёндан ноолимпия спорт турлари ҳам четда қолаётгани йўқ, жумладан муай-тай ҳам.



Кеча Ўзбекистон муай-тай федерациясининг Тошкент шаҳар минтақавий бўлимининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Йиғилишни минтақавий бўлим раиси, ўзбек муай-тай мактабининг етук вакилларидан бири Аҳмаджон Мирзаев олиб борди. Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Конференция кун тартибидаги биринчи ва энг муҳим масала- бу Ўзбекистон муай-тай федерациясининг Тошкент шаҳар минтақавий бўлимига раис ўринбосари ҳамда Бош котибни сайлаш эди. Йиғилишда раис ўринбосарлигига номзод сифатида Жалолиддин Шамуратов тавсия этилди ва Конференция иштирокчилари томонидан маъқулланди. Бош котибликка эса Соҳибхон Ибрагимов номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди. Шунингдек йиғилишда Тошкент шаҳар терма жамоасига бош мураббий тайинланди. Бу масъулиятли вазифа кўплаб чемпионларни тарбиялаган маҳоратли мураббий Йўлдош Қосимовга ишониб топширилди.

Конференцияда шунингдек Тошкент шаҳар минтақавий бўлимининг йиллик мусобақалар тақвими тасдиқланди. Қолаверса, Республика миқёсидаги мусобақаларда пойтахт ёшларининг яхлит жамоа бўлиб иштирок этишини таъминлаш, Тошкент шаҳри спортчилари учун ягона спорт либослари (эпикировка) ишлаб чиқариш, мусобақаларни халқаро талаблар даражасида ташкил этиш, бир сўз билан айтганда Тошкент шаҳрини ҳар жиҳатдан намунавий бўлимга айлантириш лозимлиги таъкидланди.

Яна бир масала, бўлимда рўйхатдан ўтмаган ҳолда тренерлик қилаётган мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириш, Тошкент шаҳрида барча спортчи ва тренерларнинг ягона электрон маълумотлар базасини яратишга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, муай-тай спорти Осиё ўйинлари дастурига кирган. Шундай экан ушбу спорт турини ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг халқаро спорт нуфузини янада оширишга эришамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг