UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0

04 апр 16:02
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда "Георгий Агзамов хотира турнири" якунланди, B гуруҳидаги шоҳсупани тўлалигича шахматчиларимиз эгаллашди

Пойтахтимизда Ўзбекистонинг биринчи гроссмейстери Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада 18 давлатдан икки юз беш нафарга яқин шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда совринли ўринлар учун баҳс олиб борди. Иштирокчилар орасида 15 гроссмейстер (GM), 2 аёл гроссмейстер (WGM), 13 нафар халқаро уста (IM), 4 аёл халқаро уста (WIM)нинг борлиги мусобақанинг муросасиз кечишини таъминлади.

"А" гуруҳида 10 та тур якунларига кўра индонезиялик гроссмейстер Сусанто Мегаранто (2504) 8 очко билан мусобақа чемпионига айланди. Қирғизистонлик 17 ёшли Элдиар Орозбаев (2325) 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Беш нафар шахматчи 7 очкодан жамғарди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра эронлик Бардия Данешвар (2597) учинчи ўринни банд этди.

Ўзбекистонлик шахматчилардан энг яхши натижани Муҳаммадзоҳид Суяров (2407) қайд этди. У 6,5 очко тўплаганлар орасида энг яхши натижа билан 8-ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2512), Ҳумоюн Бегмуратов (2385) ва Абдумалик Абдусалимов (2503) ҳам 6,5 очкодан жамғаришди. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра улар мос равишда 12, 13 ва 18-ўринлар билан кифояланишди

Эътиборлиси, "В" гуруҳидаги совринли учликни ўзбекистонлик шахматчилар ташкил этиб беришди. Ғолиблик 8,5 очко тўплаган Ҳадиятулло Муҳаммедовга насиб этди. Айнан шунча очко жамғарган Меҳриддин Йўлдошев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка 8 очко билан Муҳаммадисо Убайдуллаев якун ясаб берди. Дастлабки тўққиз ўринни ўзбекистонлик шахматчилар банд этишгани қувонарли ҳол. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг