UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0

24 сен 09:02
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкентга келаётган "Озодлик ороли" таркибида Олимпиаданинг 4 та медали соҳибаси бор

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Жаҳон чемпионатидаги иштирокини расман тасдиқлаган давлатлар сони 85 тага етди. Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида Тошкентга келиши қайд этилган дзюдочилар сони эса 566 (307 эркак, 259 аёл) нафарни ташкил этяпти. 

Улар орасида Куба терма жамоаси ҳам бор. "Озодлик ороли" вакиллари ҳозирча 12 нафар (7 эркак, 5 аёл) дзюдочини рўйхатдан ўтказишган. Таркибда Олимпия ўйинларининг 1 та олтин (Лондон-2012), 2 та кумуш (Рио-2016 ва Токио-2020), 1 та бронза (Пекин-2008) медали совриндори Идалис Ортиз ҳам бор. 32 ёшли дзюдочи +78 кг вазн тоифасида Куба шарафини ҳимоя қилиб келяпти. 

Куба терма жамоаси таркиби

Эркаклар: Данни Порте (-60 кг), Кими Бланко Браво, Орландо Полансо (иккиси ҳам -66 кг), Магдиэл Эстрада (-73 кг), Иван Фелипе Моралес (-90 кг), Энди Гранда, Омар Леон Круз (иккиси ҳам +100 кг).

Аёллар: Мелисса Муньос Хуртадо (-52 кг), Арнаес Гарсия Оделин (-57 кг), Майлин Дель Торо Карвахаль (-63 кг), Калиема Антомарчи (-78 кг), Идалис Ортиз (+78 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг