UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0

02 июн 17:40
Янгиликлар

Футбол

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Теглар :  Футбол
Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 450 000 евро. Энди унинг трансфер нархи 750 минг еврога баҳоланмоқда.

"Навбаҳор" вакили Остон Ўрунов ва "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг нархларига 300 минг евродан қўшилган. Энди ҳар иккала футболчининг янги трансфер нархи 800 минг еврога тенг.

"Динамо"дан "Навбаҳор"га ўтиб стабил ўйнаб келаётган Иброҳим Йўлдошевнинг нархи 275 минг еврога кўтарилди ва 500 минг еврога етди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Насаф" клуби ўнг қанот вакили Зафармурод Абдираҳматовнинг порталдаги нархи бунгача 100 минг евро эди ва ярим йилдаги ўйинлари орқали 250 минг евро қўшилди.

Суперлигада биринчи давра кашфиётларидан бири бўлган "Сурхон" футболчилари Сильванус Нимели ва Асилбек Жумаевнинг нархларига 200 минг евродан қўшилди. Таъкидлаш лозимки, бунга қадар порталда 18 ёшли Жумаевнинг нархи умуман йўқ эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси етакчиларидан бири бўлган Беҳруз Асқаровнинг нархига 175 минг евро қўшилди. Тажрибали футболчилар Ҳусниддин Алиқулов ва Хуршид Ғиёсовнинг нархлари энди 150 минг еврога қимматроқ бўлади.




Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" вакиллари Сардор Рашидов ва Шерзод Аъзамов "пешқадам". Иккала футболчининг нархлари 150 000 евродан камайди. Фарруҳ Сайфиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Элдорбек Суюнов, Душан Стоилкович, Закария Бегларишвили, Азим Аҳмедов, Хумоюн Муртозаев ва Муҳаммад Али Бен Салемнинг нархларидан 100 минг евродан олиб ташланди.




Янгиланишдан кейин Ўзбекистон чемпионатида 1 миллионлик футболчилар сони икки нафарга етди. Бунгача узоқ муддат Одилжон Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турганди. Бугунги ўзгаришлардан кейин "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқувлонинг порталдаги нархи ҳам 1 000 000 еврога етди.

"Пахтакор" вакиллари Достонбек Ҳамдамов, Ҳожиакбар Алижонов , Сардор Собирхўжаев ва ОКМК вакили Хуршид Ғиёсовнинг нархлари бир хил - 900 000 евродан. Рўйхатнинг давомини "Навбаҳор"чилар эгаллашган Жамшид Искандеров ва Шоҳруз Норхонов 850 000 евродан. Биринчи даврада ажойиб ўйнаган Остон Ўрунов ҳам ТОП-10га кириб олди. "Насаф" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг трансфер нархи ҳам Ўрунов сингари 800 минг евро.



Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг