UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0

04 дек 15:28
Янгиликлар

Футбол

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Теглар :  Футбол
Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Диёр Холматовнинг нархи энг кўп кўтарилган - 300 000 евро. Энди унинг трансфер нархи 750 минг еврога баҳоланмоқда.

Бир йўла тўрт футболчининг нархи 200 минг евродан ошди. "Пахтакор" таянч ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков энди 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда. "Навбаҳор" вакили Остон Ўруновнинг нархи роппа-роса 1 миллион евро бўлди. Суперлига кашфиётларидан бири "Сурхон" тўпурари Сильванус Нимели янги рейтингда 800 минг еврога баҳоланмоқда. "Навбаҳор" сафида стабил ўйин намойиш этган Иброҳим Йўлдошевниг нархи 700 минг еврога етди.

Жасур Жалолиддинов, Ўткир Юсупов, Ислом Кенжабоев, Оллоберган Каримов, Билол Туплиев ва яна бир қанча футболиларнинг нархларига 150 минг евродан қўшилди.





Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Бухоро" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов "пешқадам" бўлди. Ёзда "Навбаҳор"дан "Бухоро"га ўтган футболчининг нархи 250 000 еврога камайди. "Пахтакор" ҳимоячиси Достонбек Турсуновнинг нархидан 200 минг, унинг жамоадоши ва адаши Достонбек Ҳамдамовнинг нархидан 150 минг евродан олиб ташланди.

Шаҳбоз Жўрабеков, Лука Чермель, Томислав Мрчела, Элдорбек Суюнов, Шаҳзод Тоиров ва Аббос Отахоновнинг ҳам нархлари ҳам 150 мингга камайди.





Янгиланишдан кейин Ўзбекистон чемпионатида 1 миллионлик футболчилар сони уч нафарга етди. Ҳусниддин Алиқулов Суперлигани тарк этгач фақат Ҳамробеков 1 миллионлик футболчи эди. Бугунги ўзгаришлардан кейин ҳам "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиси номини ўзида сақлаб қолди - 1 200 000 евро.

Мавсумни ажойиб ўтказган Остон Ўрунов ва Ҳожиакбар Алижоновнинг сайтдаги трансфер нархлари 1 миллион еврога етди. Ўруновнинг нархи 2020 йилда 1,5 миллион еврогача чиққанди. Алижонов учун эса бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

900 минг евролик футболчилар сони учта бўлди - Хуршид Ғиёсов ва Сардор Собирхўжаевнинг нархи аввал ҳам шунча эди, "Насаф" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг нархига 100 минг қўшилди ва 900га етди. Рўйхатда кейинги ўринларни Жамшид Искандеров ва Азизбек Турғунбоев эгаллашди - 850 минг евродан.





Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг