UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 0 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0

08 янв 10:31
Янгиликлар

Велоспорт

"Тур де Франс"да иштирок этадиган "Tashkent City" аёллар велоспорт клуби Австралияга йўл олди

12-21 январь кунлари Австралиянинг Аделаида шаҳрида велоспорт бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубогининг илк босқичи ўтказилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон аёллар велоспорт терма жамоасининг асосини ташкил этувчи "Tashkent City" велоспорт клуби шоссе йўналишида Жаҳон кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Жамоамиз 2024 йилги Жаҳон кубогининг илк босқичи бўлмиш "Santos Tour Down Under Women’s World Tour" турнирида иштирок этиш мақсадида Австралияга йўл олди. Аёллар ўртасида жами 16 та клуб иштирок этадиган беллашувлар 12-14 январь кунлари ташкил этилади.

Унда Ўзбекистоннинг "Tashkent City" клуби қуйидаги таркибда иштирок этади: Ольга Забелинская, Янина Кускова, Мадина Қаҳҳорова, Маргарита Мисюрина, София Каримова, Нафосат Козиева.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар уч босқичдан иборат бўлади. Дастлабки кунда велоспортчилар 93,9 км, иккинчи кунда 104,2 км, якуний босқичда эса 93,4 км масофани босиб ўтишлари талаб этилади. Бу Жаҳон кубоги босқичларидаги энг қийин мусобақа ҳисобланади.


Жамоамиз турнирда қуйидаги жерсида ҳаракат қилади:

Эслатиб ўтамиз, "Tashkent City" клубига 2022 йилда асос солинган. Мусобақа жараёнларини Olamsport.com сайтида кузатиб боринг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг