UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0

22 дек 15:23
Янгиликлар

Футбол

УЕФА: Евро-2020да рекорд даражада мукофот пуллари бўлади

УЕФА расмий сайти берган маълумотга кўра, 2020 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатидаги умумий мукофот пули 371 млн. еврони ташкил қилади.

Евродаги мукофот пуллари 23%га ошган. Францияда ўтган аввалги Европа чемпионатида бу маблағ 301 млн. еврони ташкил қилган эди.

Евро-2020нинг финал босқичига чиққан барча 24та жамоага 9,25 млн. евродан тўлаб берилади. Гуруҳ босқичида жамоалар ҳар бир ғалаба учун 1,5 млн. евро, дурангдан 750 минг евро ишлаб топишади. 1/8 финал иштирокчилари 2 млн. евро даромад кўришади, кейинги босқичдагилар (1/4 финал) ҳисобига яна 3,25 млн. евродан ўтказиб берилади. 

Евро-2020 ярим финалчилари 5 млн. евродан ишлаб топишади. Турнир финалчисига яна 7 млн. евро, ғолибига эса 10 млн. евро тўлаб берилади. Шундай қилиб, мусобақанинг барча учрашувларида ғолиб бўлган терма жамоа 34 млн. евро даромад кўриши мумкин бўлади. Аввалги Евродаги бу кўрсаткич 27 млн. еврони ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдаги Европа чемпионати илк маротаба 12та шаҳарда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг