UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0

16 май 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Умар Нурмагомедовга кутилмаган рақиб беряпти

Мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик UFC жангчиси Умар Нурмагомедов промоушеннинг навбатдаги турнирларининг бирида асосий жанг иштирокчиси бўлади.

Жуда катта эҳтимол билан у америкалик Кори Сэндхагенга қарши октагонга кўтарилади. Ҳозирда Кори двизион рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда таниқли шарҳловчи Ариэль Хельвани яқин манбаларга таянган ҳолда хабар берди. 

Бир неча кун олдин Умар Нурмагомедовнинг ўзи ҳам ташкилотдан янги жанг олганини хабар берганди. Кейинроқ бу маълумотни Хабиб Нурмагомедов ҳам тасдиқлаб, қариндоши марказий жангда октагонга чиқишини қўшимча қилган эди. 

Айни пайтда 27 ёшли Умар Нурмагомедов UFC промоушенида 4 та ғалабали серия билан келяпти. Сўнгги жангида рейтингнинг 11-поғонасида бораётган Раони Барселосни биринчи раунднинг ўзида мағлубиятга учратганди. 

31 ёшли Кори Сэндхаген эса охирги иккита жангида зафар қучган. Аввалига Сонг Ядонгни техник нокаутга учратган, кейин эса Марлон Верадан очколар ҳисобига кўра устун келган. Ундан аввал эса Ти Жей Диллашоу ва Петр Янга ютқазиб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг