UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45WBC Девин Хейнининг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0 11:03"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр 0 10:42Internazionali BNL d'Italia. Соболенконинг WTA 1000 турнирларидаги 90-ғалабаси! 0 10:21Жангга 5 кун қолганда Фьюрининг жисмоний ҳолати қандай? (+ФОТО) 0 10:00Хоакин Бакли: "Менимча, рефери Нурсултоннинг ғалабасига пул тиккан эди" 0 09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0 09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жоковични Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0 07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0

25 мар 20:22
Янгиликлар

Тадбирлар

"Универсиада-2020" ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Универсиада-2020” спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мусобақалари минглаб иқтидорли ёшларни кашф этиш билан бирга, ёш авлодни оммавий спортга жалб қилишда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Илк бор 2000 йилда Наманганда ўтказилган “Универсиада” спорт мусобақалари кўплаб спортчиларнинг шаклланишида, ютуқларга эришишига ёрдам берди.

“Универсиада-2020” спорт мусобақалари Президентимиз ташаббуси билан 21 йил давомида тўпланган тажриба амалдаги тизимни кенг спорт жамоатчилиги фикрини эътиборга олган ҳолда янада такомиллаштирилиб, спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ҳар йили навбатма-навбат спорт турлари бўйича мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилди ва ўтказилди.

Спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сон қарорига асосан 12 та спорт (бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, шашка, кураш, белбоғли кураш, дзюдо) тури бўйича  бахслашдилар.

“Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ 3 босқичда ташкил этилди.

Мазкур спорт мусобақаларининг олий таълим муассасаси (биринчи) босқичида 50 557 нафар (шундан 18 532 нафари аёл), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий (иккинчи) босқичида 6 012 нафар (шундан 2 396 нафари аёл), республика финал (учинчи) босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 1 518 нафар (шундан 418 нафари аёл) талабалар иштирок этди.

“Универсиада-2020” спорт мусобақалари якунига кўра умужамоа ҳисобида: 

1-ўрин: Тошкент вилояти;

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси;

3-ўрин: Самарқанд вилояти талаба ёшларига насиб этди.  

“Универсиада-2020” спорт ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари Ташкилий қўмита томонидан “Президент совғаси” билан тақдирландилар.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг