UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

23 авг 06:30
Янгиликлар

Теннис

US Open 2023. Нигина Абдураимова саралашдаёқ мағлубиятга учради

Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг саралаш турнири бошланди.

Йилнинг тўртта нуфузли мусобақасидан бирида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси саралашнинг илк даврасида словакиялик Ребекка Шрамковага қарши кортга чиқди ва афсуски, рақибасига 4/6, 4/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Саксон бир дақиқа давом этган баҳсда Ребекка 2, Нигина 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар иккала теннисчида ҳам биттадан бўлди.     

Таққослаш учун, айни пайтда 29 ёшли Абдураимова WTA рейтингида 197, 26 яшар Шрамкова эса 153-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди - 1:1.  Ўтган йилнинг 17 ноябрь куни Братиславадаги турнирнинг 1/8 финали доирасида кечган баҳсда Нигина Шрамковани 6/2, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг