UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0

07 авг 15:42
Янгиликлар

Бошқалар

V Ислом бирдамлиги ўйинлари: делегациямиз учун барча шароитлар яратилган

Кеча спортчилар, мураббийлар, ОАВ ходимлари ва мутасаддилардан ташкил топган Ўзбекистон спорт делегацияси V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиш учун Туркиянинг Коня шаҳрига етиб боришганди.

Ташрифнинг илк кунидан ҳукумат вакиллари, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддиларидан ташкил топган штаб ўз ишини бошлади.

Даставвал штаб томонидан йиғилиш ўтказилиб, унда спорт мусобақаларининг кун тартиби, спортчиларнинг саломатлиги ва шу каби масалалар муҳокама қилинди.

24 та спорт турида ўз маҳоратларини кўрсатиш учун ташриф буюрган 265 нафар спортчиларимиз айни кунларда мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бу борада Коня шаҳрида улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусан, Ўзбекистон делегацияси аъзолари учун Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган тиббиёт пунктларида ҳам барча зарур шароитлар яратилган. Қолаверса, ҳар бир спортчининг саломатлигини назорат қилиб туриш штаб фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Бунинг учун тиббиёт пунктлари зарур техник жиҳозлар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

Қайд этиб ўтамиз, V Ислом бирдамлиги ўйинлари 9 августда расман очилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг