UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

23 дек 12:30
Янгиликлар

Ўқ отиш

“Ватанпарварлик ойлиги”​га бағишлаб ўқ отиш мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Ўқ отиш
Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги”​ доирасида, 21 декабрь куни Наманган автомобил мактабига қарашли “Ўқ отиш тири”да ёшлар ўртасида Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада жами 145 нафар спортчилар иштирок этдилар. Спортчиларни 77 нафари ўғил болалар, 68 нафари қиз болалардан иборат бўлиб, улар 10 ёш ва ундан катталарни ташкил қилади.

Турнирнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни вилоят техник ва амалий турлари маркази жамоаси, 2-ўринни Наманган автомобил мактаби жамоаси ва 3-ўринни Косонсой туман жамоаси эгалладилар. Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг