UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0

25 май 10:04
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Илк бор ўтказилган мамлакат чемпионатида андижонлик фахрийлар тенгсиз

Теглар :  Волейбол
Урганч шаҳрида волейбол бўйича фахрийлар ўртасида тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада 7 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

“А” гуруҳида Андижон вилояти фахрийлари барча ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳ ғолиби сифатида ярим финалга йўл олган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси фахрийлари икки ғалаба ва бир мағлубият билан иккинчи бўлишди.

“Б” гуруҳида фарғоналиклар юз фоизлик натижа билан 1-ўринни эгаллаган бўлишса, Наманган вилояти фахрийлари бухороликларни мусобақадан чиқариб юборди.

Ярим финалда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Андижон – Наманган – 2:1

Қорақалпоғистон Республикаси – Фарғона – 2:0.

Финалда таниш рақиблар тўқнаш келишди. Одатда икки жамоа бир мусобақа давомида икки бор рўбарў келса, кўп ҳолларда гуруҳ босқичида ғолиб бўлган жамоа финалда имкониятни бой бериб қўяди. Аммо, волейбол бўйича фахрийлар ўртасида биринчи Ўзбекистон чемпионатида бундай ҳолат кузатилмади. Андижонлик фахрий волейболчилар иккинчи тўқнашувда ҳам қорақалпоғистонлик рақибларини аяб ўтиришмади: 25:10, 25:11.

Шу тариқа Ўзбекистон чемпионатининг олтин медали Андижон вилояти жамоасига насиб этган бўлса, кумуш медални қорақалпоғистонлик фахрийлар қўлга киритди. Наманган вилояти жамоаси эса бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг