UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

11 май 16:05
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: илк маротаба фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати Урганчда ўтказилади

Теглар :  Волейбол
Волейбол дунёда энг оммалашган ва ривожланган спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам ушбу спорт турига қизиқиш ниҳоятда юқори, десак муболаға бўлмайди. Бироқ, айрим сабабларга кўра юртимизда волейболни оммалаштириш ва ривожлантириш борасидаги ишлар оқсаётган эди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбариятида амалга оширилган ўзгаришлар натижасида ушбу спорт тури ривожида янги давр бошланди, дейиш мумкин. Аввало мусобақалар сони ошди. Эндиликда нафақат катталар ва ёшлар, ҳатто ўсмирлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Мусобақаларни тизимли равишда ўтказишга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Барча ёш тоифасидаги мусобақалар халқаро қоидалар асосида ўтказилиши йўлга қўйилди. Бу эса ўйинлардан кейин турли норозиликларнинг келиб чиқиши, ҳакамликдаки нохолисликларга барҳам беришга хизмат қилмоқда.

2021-йил 20-23-май кунлари мамлакатимиз волейболи тарихида илк маротаба фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Бу ҳам албатта юртимизда волейболнинг яна-да оммалашувига хизмат қилади.

Фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳар бир жамоа таркибидан 11 нафар волейболчи (либеро билан бирга) ҳамда бир нафар тренер жой олиши мумкин. Жамоалар таркибига 40-44 ёш ҳамда 45-49 ёшдаги бир нафардан ҳамда 50 ёш ва ундан юқори бўлган 9 нафар иштирокчи киритилиши белгилаб қўйилган.

Мазкур мусобақа спортчилик фаолиятини якунлаган, бироқ тренерлик фаолияти билан машғул бўлмаган собиқ волейболчиларга яна катта спорт ҳавосини ҳис қилишларига ёрдам беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг