UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0

01 дек 10:01
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: ўсмирлар ва қизлар Ўзбекистон кубоги учун мусобақалашмоқда

Теглар :  Волейбол
Фарғонада волейбол бўйича ўсмирлар ва қизлар Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Шу кунларда Фарғона шаҳрида республикамиздаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда. Мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Жумладан, ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди. “А” гуруҳидан Фарғона, Андижон, Сирдарё, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятларининг ёш волейболчилари ўрин олишган бўлса, “Б” гуруҳини Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилояти жамоалари тўлдиришди. Айрим сабабларга кўра мусобақада Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятидан жамоалар иштирок этишмаяпти.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса атиги 9та жамоа қатнашмоқда. Булар – Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятлари волейболчи қизларидир.

Мусобақанинг очилиш маросимида Фарғона вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нодир Ҳакимов, Ўзбекистон волейбол федерацияси Бош котиби Хусан Насруллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, ёш волейболчиларга бўлажак мусобақада омад тилашди.

Волейбол бўйича БЎСМ ва ИБЎСМларнинг тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги ғолиблари 3 декабрда маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг