UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

13 фев 12:36
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Қизлар ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ғолиби аниқланди + ФОТО

Хоразмда волейбол бўйича қизлар ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар республикада қайси жамоа энг кучли эканликларини исботлаш учун паркетга чиқишди.

Кеча ўтказилган финал баҳсида мезбон Хоразм вилояти жамоаси водийнинг Фарғона вилояти жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда фарғоналик қизлар чемпионликни ўзлариники қилишди.

Республика финал босқичининг 3-ўрини Сирдарё вилояти жамоаси қизларига насиб этди. Шу билан волейбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди.

Маълумот учун, ушбу спорт тури бўйича ўғил болалар ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади. Мусобақага 17-феврал куни старт берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йилнинг декабр ойидан бошлаб “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилган эди.

Ортда қолган вақт давомида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган 4 та спорт тури бўйича 4 та мусобақа ўтказилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг