UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

12 авг 12:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC билан ҳамкорлик, Тошкентда ўтадиган бокс оқшоми ва ПБФнинг асосий мақсади ҳақида — Профессионал бокс федерацияси раиси билан интервью

Теглар :  Умид Якубов
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси (ПБФ) раиси Умид Ёқубов “Дарё” билан суҳбатда ташкилотнинг асосий мақсадлари, WBC билан ҳамкорлик ва бошқа бир қатор саволларга жавоб берди.

Ташкилотнинг асосий мақсади ҳақида

Профессионал боксни Ўзбекистонда тарғиб қилиш, ривожлантириш, шунингдек, ҳакамлик масалалари, мураббийлар ва профессионал боксчиларни етиштириб чиқаришга масъул ташкилот ҳисобланади.

Бу вазифаларни амалга ошириш биз турли ташкилотларни аъзоликка жалб этамиз. Масалан, бизда промоутерлик компаниялари бор. Уларнинг асосий вазифаси бокс мусобақаларини ташкил этиш.

ПБФ эса промоутерлик компанияларини рўйхатга олиш, уларга рухсатнома бериш, компания ташкил этаётган мусобақа регламент асосида ўтишини назорат қилиш учун супервайзер жўнатади. Бундан ташқари бу мусобақаларга ҳакамлар етказиб бериш ҳам бизнинг зиммамизда.

WBC билан ҳамкорлик ҳақида

ПБФ иш бошлаши биланоқ дунёнинг энг нуфузли бешта бокс ташкилоти (WBC, WBА, WBО, IBF, IBO) билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Хабарингиз бор, WBC мазкур бешта ташкилот орасида энг нуфузли ва ёши катта ташкилот ҳисобланади.

ПБФнинг биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимовнинг WBC ташкилоти президенти Маурисио Сулейман билан кўп йиллик дўстона алоқалари бор. Ташкилотда иш бошлаганимиздан кейин дастлабки кунлардаёқ WBC раҳбарияти билан боғландик, музокаралар ўтказдик ва хатлар юбордик. Натижада федерация WBCнинг тўлақонли аъзосига айланди.

Ҳамкорлик дастлабки меваси сифатида 11-август куни Тошкентда ҳакамлар учун ташкил этилган семинарни айтишим мумкин. Бу семинарга WBC томонидан икки нафар мутахассис юборилган — италиялик машҳур рефери Гуидо Кавалери ва WBCнинг расмий вакили латвиялик Оксана Семенишина.

Фақат бу билан чекланиб қолмай бошқа ташкилот билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Кейингиси WBА бўлади, ушбу ташкилотнинг ҳам аъзосига айланишни истаймиз.

Федерация қандай молиялаштирилиши ҳақида

Федерация тўлиқ аъзолик бадали ва ҳомийлардан тушадиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

Промоушен компаниялари ҳақида

Боксчи қанчалик яхши ва потенциали Жаҳон чемпионлигини қўлга киритишгача етарли бўлмасин, агар промоутери кучсиз бўлса ҳеч қачон у боксчини жаҳон чемпиони қила олмайди. Чунки рейтингни кўтариш ва ундан кейин титул жангларини ўтказиш даражасига етиб боришда асосий ролни промоутерлар ўйнайди.

Федерациянинг ҳам асосий вазифаларидан бири мамлакатда кучли промоутерлик компанияларини кўпайтириш.

13 август кунги бокс кечаси ҳақида

Бизнинг федерация билан ҳамкорлик қилаётган LIFT промоутерлик компанияси 13 август куни “Ҳумо Арена”да профессионл бокс оқшоми ташкил этмоқда. Бу мусобақада уч нафар Олимпия чемпионлари қатнашади: Ғазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров ва Эберт Консейсао.

Шунингдек, бу мусобақада рейтинг жангларидан ташқари Ўрта Осиё чемпионлиги. 13 августда чорак финал баҳслари бўлиб ўтади, ярим финал октябрь ойига режалаштириляпти, финал эса декабрда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг