UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

27 май 15:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Хабар тасдиқланди! Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди

Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Унда федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Йиғилишда дастлаб шу давргача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қабул қилинди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда “Kapitalbank” АТБ Бошқарув раиси Абдусаматов Мақсуд Абдувалиевичнинг номзоди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Мақсуд Абдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.

“Авваламбор, менга билдирилган ишонч учун ташаккур изҳор қиламан. Ҳозирда ушбу спорт ва қиличбозлик оиласининг ичига кириб, вазият билан яқиндан танишяпман. Ўрганишлар асосида янги истиқболли режаларни шакллантирамиз. Олдимизда турган йирик мусобақаларда спортчи ва мураббийларимизнинг муваффақиятга эришишлари учун барча шароитларни яратиб берамиз” – деди Мақсуд Абдусаматов.

Сўнг кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги бош котиб сайланди. Унга кўра, ушбу вазифада фаолият кўрсатиб келган Гулнора Саидова мазкур лавозимга қайта сайланди.

Конференция иштирокчилари Рустам Шоабдураҳмоновнинг бошқаруви даврида ўзбек қиличбозлиги қайта уйғонганлиги, ёшлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони етишиб чиққани, Олимпия ўйинларига илк бор 3 та лицензия қўлга киритилганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ўз навбатида янги сайланган раҳбарга ушбу ғалабаларни давом эттириш йўлида куч-ғайрат тилашди.

Шу тариқа Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг