UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0

22 окт 14:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Махачевнинг кечаги ғалабасига муносабат билдирди

Шон-шуҳрат зали вакили, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевни кечаги ғалабаси билан табриклади.

Ислам кеча оқшом Абу-Дабида ўтган UFC 294 турнирининг марказий жангида Александр Волкановскини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Хабиб кечаги жангда нима учун Исламнинг бурчагида бўлмаганига ҳам изоҳ берди. 

"Айни пайтда дунёнинг энг яхши жангчиси. Укам, сени яхши кўраман ва ажойиб ғалаба билан табриклайман. Сиз мендан нима учун Исламнинг бурчагида бўлмаганимни сўрашингиз мумкин. Бу саволга аввал ҳам жавоб берганман. Мен жангларга бормайман, кимгадир секундантлик қилмайман, ММА билан боғлиқ ҳаммасини октагонда қолдирганман. Қароримни жамоадошларим, ака-укаларим, мураббийларим сингари тўғри қабул қилишингизни сўрайман. Биз нимага эришган бўлсак, ушбу спорт тури тарихида қолди", - деди Нурмагомедов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг