UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0

08 июн 11:43
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг махсус телеканали ишга туширилди

Ханчжоу-2022 Ёзги Осиё ўйинларининг Ташкилий қўмитаси (HAGOC) бўлажак мусобақа тўғрисида расмий ахборотлар бериб бориши учун ўзининг телевидение каналини ишга туширди.

Осиё ўйинлари канали Ханчжоу телевидение гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ханчжоу шаҳри мери ва HAGOC Бош котибининг ўринбосари Чен Вейся ушбу ҳодиса ҳақида шундай дейди: 

«Умид қиламизки, бу воқелик шаҳримизда ўтажак 2022 йилги Ёзги Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўришимиз,шунингдек, Ханчжоуни Осиё ўйинлари бренди бўлиши ва унинг обрўсини тарғиб этишга хизмат қилади». 

Мазкур телеканал Чжесзян ва Ханчжоу провинцияларининг маданияти ва урф-одатлари каби маълумотларни тарқатади. Бундан ташқари шу йилдан бошлаб бутун Хитой бўйича асосий спорт каналлари билан ҳамкорликда интерфаол платформани шакллантириш режалаштирилган. Унда шаҳарнинг ривожланиши ва Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида мавзули дастурлар, қисқа видеофильмлар ҳамда шу ҳақида ҳужжатли фильмлар тақдим этилади. 

Ханчжоу Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган Хитойнинг учинчи шаҳридир. Шу кунгача 1990 йилда Пекин ва 2010 йил Гуанчжоуда Осиё ўйинлари ўтказилган. Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 ўша йилнинг ўзида 10-25 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг