UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

16 май 14:07
Янгиликлар

Енгил атлетика

Хмелевская Рига марафонида ўзбек спортида 38 йил ичидаги энг юқори натижани кўрсатди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида нуфузли марафон мусобақаларидан бири бўлиб ўтди.

Дунёнинг 76 мамлакатидан келган спортчилар орасида ҳамюртимиз Марина Хмелевская кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, бу мамлакатимиз тарихида аёллар марафонидаги иккинчи юқори натижа сифатида қайд этилди. Сўнгги бор 1984 йил Литвада ўтган Собиқ Иттифоқ миқёсидаги мусобақада Надия Усманова 2:30:36 вақт билан ўзбекистонлик марафончи қизлар рекордини ўрнатган эди.

Марина Латвиядаги мусобақада 2:33:19 ичида маррага етиб келган. Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз пойга давомида мазкур йўналишда етакчи ҳисобланувчи Африка, Америка, шунингдек, европалик рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Атлетимиз фақатгина эфиопиялик спортчидан пастроқ натижа кўрсатди.

“Rimi Riga Marathon-2022”, аёллар:

1. Мекурия Зеннебе (Эфиопия) – 2:30:53
2. Марина Хмелевская (Ўзбекистон) – 2:33:19
3. Айнелем Касахун (Эфиопия) – 2:38:21

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг