UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

28 мар 17:17
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика

Хоразмда энг кучли дуатлончилар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ХоразмДуатлон
Урганч туманининг Чолиш қўрғонида спортнинг дуатлон тури бўйича ҳудудий чемпионат ва биринчилик ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни маънан ва жисмонан баркамол бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилаётир.

Хусусан, Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислар бўйича тайёрлаш марказининг ўқув-машқ майдонида спортнинг дуатлон тури бўйича уюштирилган ҳудудий чемпионат ва биринчилик ана шулар сирасидан, албатта.

Жумладан, мазкур мусобақада Хоразм воҳасининг 2001-2003 ва 2004-2006 йилларда туғилган  энг сара дуатлончилари ўзаро баҳс юритишди. Якуний сарҳисоблар бўйича катта ёшли дуатлончилар беллашувида Шовот тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Зарнигор Умрбекова қизлар орасида, Хонқа тумани ўқув спорт техника клубидан Жалолиддин Бойметов ўғиллар орасида чемпионликни қўлга киритди.

Кичик ёшли иштирокчилар орасида  эса шовотлик Зуҳра Рўзимова ва гурланлик Ҳасанбой Тангриберганов шоҳсупанинг биринчи поғонасини банд этишди. Шунингдек, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Урганч автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси, Боғот, Ҳазорасп ва Қўшкўпир туманлари ҳамда “Ўртаёп” ўқув спорт техника клубларининг моҳир спортчилари мусобақанинг совриндорлари сафидан жой олишди.

Умумжамоа ҳисобида Шовот тумани дуатлончилари ғолиблик нашидасини суришди. Гурлан тумани жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қўшкўпир тумани вакиллари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамда жамоалар мусобақа ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг