UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0

11 ноя 08:26
Янгиликлар

Теннис

Якуний ATP турнири. Рожер Федерер мағлубият билан бошлади

Англиянинг Лондон шаҳрида йилнинг Якуний ATP чемпионати старт олди.

Дунё рейтингида кучли саккизликдан жой олган ракетка усталари иштирокида ўтаётган турнирнинг илк кунидаёқ кутилмаган натижа қайд этилди. Дунёнинг учинчи ракеткаси Рожер Федерер гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида ютқазиб қўйди. 

Швейцариялик теннис афсонаси 100 дақиқа давом этган учрашувда ATP рейтингининг 5-поғонасидан жой олиб турган австриялик Доминик Тимга икки сетда ҳам бир хил ҳисобда имкониятни бой берди - 5/7, 5/7. 

Рожер баҳс давомида 5 та, Доминик эса бор йўғи битта эйс зарбасини амалга оширди. Тим Федерер учун ноқулай рақиб бўлиб қолмоқда. Икки теннисчининг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Доминик фойдасига йириклашди - 5:2!


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг