UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияни тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0

28 дек 21:21
Янгиликлар

Шахмат

Ярим очко Абдусатторовни кучли учликдан маҳрум қилди. Рапид йўналишида ўзбекистонлик шахматчилар қайд этган натижалар билан танишинг

ФИДЕ Жаҳон чемпионатида рапид баҳслари якунланди.

Эркаклар ўртасида ташкил этилган беллашувлар 13 партиядан иборат бўлди.

Баҳслар якунида норвегиялик амалдаги чемпион Магнус Карлсен 10 очко билан ғолиб бўлди ва ушбу йўналишда беш карра чемпионга айланди. Иккинчи ўрин эса словениялик Владимир Федосеевга (9,5 очко) насиб этди. 9 очко жамғарган Ю Янг Йи қўшимча баллар ҳисобига учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоасидан 20 нафар шахматчи ушбу баҳсларда иштирок этди.

Энг яхши натижамиз эса етакчи вакилимиз Нодирбек Абдусатторовга тегишли бўлди. У 13 та имкониятдан 9 очко жамғарди. Афсуски, сўнгги баҳдаги дуранг Нодирбекни кучли учликдан маҳрум қилди. Абдусатторов рапид баҳсларини 11-ўринда якунлади.

Тўрт нафар шахматчимиз (Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов) мусобақани 8 очко билан якунлади. Сўнгги партияда ўзаро рўбарў келган Воҳидов ва Синдаров турнирни 30 ва 38-ўринларда якунлади. Охирги раундда ғалаба қозонган Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов эса 41 ва 44-ўринларни банд этди.

Халқаро мастер Ортиқ Ниғматов мундиалнинг рапид йўналишида 13 та имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва 61-ўринни эгаллади.

Муҳаммадали Абдураҳмонов 6,5 очко билан 97-ўринни банд этди. Муҳаммадзоҳид Суяров ҳамда Акмал Файзуллаев 6 очко, Абдималик Абдисалимов ва Ҳумоюн Бегмуратов 5,5 очко, қолган шахматчиларимиз эса бундан пастроқ натижани қайд этди.

Эртага чемпионатнинг блиц йўналишидан ўрин олган ўйинлар старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг