UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0

28 июл 10:46
Янгиликлар

Бошқалар

Ёш бадминтончиларимиз Хитойга жўнаб кетишди

Теглар :  Бадминтон
Жорий йилнинг 29 июль – 4 август кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида ёшлар ўртасида бадминтон бўйича Халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.

Хитой Халқ Республикаси Миллий бадминтон федерацияси ва “Сун Чин Лин” фонди томонидан ташкил этилган турнирда ўзбекистонлик 12 нафар ёш бадминтончилар ҳам иштирок этишади.

Кеча тунда вакиллaримиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мазкур мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

13 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ёшларимиз жаҳоннинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган тенгдошлари билан куч синашишади.

Делегациямиз Хитойга ташрифи давомида мусобақада иштирок этиш билан биргаликда ўзаро тажриба алмашиш учун бир қатор ўқув-машғулот семинарларида ҳам иштирок этишади.

Жаҳонда оммавийлиги бўйича футболдан кейинги ўринни эгаллаган бадминтон спортини юртимизда оммалаштириш ва ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимиз ва бир қатор вилоят марказларида янги замонавий бадминтон марказлари фойдаланишга топширилди.

Хитойда бадминтон барча ёш тоифасидаги инсонлар ўртасида кенг оммалашиб миллий спорт тури даражаси етган. Ушбу спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда энг яхши натижаларни хитойлик спортчилар қайд этиб келишаётгани бежиз эмас. Айнан шу сабабли юртимизда бадминтон спортини оммалаштиришда Хитой тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Ушбу мусобақага таклиф этилган спортчиларимизнинг барча харажатлари (авиабилетлардан ташқари) ташкилотлар томонидан беғараз қоплаб берилаётганлигини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг