UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0

21 дек 14:42
Янгиликлар

Қиличбозлик

Зайнаб Дайибекова: "Ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан"

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди.

Давлат раҳбари ушбу ташрифи вақтида Республика спортчиларини тақдирлади. Жумладан, қиличбозлик билан шуғулланиб келаётган Зайнаб Дайибекова "Нексия" машинаси билан тақдирланди.

Ушбу қувончли воқеадан сўнг Зайнаб хурсандчилигини яшира олмаяпти.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрдилар. Ушбу ташриф чоғида улар менга "Нексия" автомашинасини совға қилдилар. Ушбу кичик хизматларимизни инобатга олиб, мана шундай тақдирлаганликларидан жудаям хурсандман. Қолаверса, яқинда Қорақалпоғистонда қиличбозлик мажмуаси қурилди. Буларнинг барчаси учун юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлаб, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада ўйинларида совриндор бўлишга ҳаракат қиламан.

Бу йилги мусобақалар? Сентябрь ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида фаҳрли учинчи ўринни эгалладим. Бундан жудаям хурсандман. Ундан ташқари бу йил Болгариядаги жаҳон чемпионатида, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этдим.

Кириб келаётган 2018 йил билан ҳаммани табриклайман. Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ўз олдиган қўйган мақсадларига эришишларини тилайман. Янги йил Ўзбекистон учун хар жабҳада омадли келсин", - деди Зайнаб.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг