UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

26 янв 10:47
Янгиликлар

Кураш, Стол тенниси

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Сурхондарё вилоятига спорт жиҳозларини тақдим этди

Теглар :  стол тенниси
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, навқирон авлодни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун спортга юксак эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижасида нафақат пойтахтимизда балки юртимизнинг барча ҳудудларида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун имкониятлар яратилмоқда. Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган фарзандалирмиз, ўзлари танлаган спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб, халқаро ареналарда Ватан шарафини янада юксалтирмоқда.

Жумладан, бугунги кунда ёшларимизнинг энг севимли спорт турига айланган стол тенниси билан мунтазам шуғулланишлари учун Ўзбекистон стол тенниси федерацияси самарали ишлар олиб бормоқда. Аввало федерация вилоят бўлимлари ва юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги тўгаракларга барча керакли инвентарлар етказиб бермоқда. Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мазкур спорт турини янада оммалаштириш, ёш спортчиларни тажрибали теннисчилар қаторига қўшиш мақсадида Сурхандарё вилояти бўлимига стол тенниси учун керакли бўлган спорт инвентарларини етказиб берди. 

–  Бизнинг мақсадимиз ёшларимизни спорт орқали саломатликларини янада яхшилаш ва уларни келгусида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчи сифатида камол топтиришдир, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. – Бироқ ҳар бир спортчидан юқори натижа талаб этиш учун, аввало, унга керакли бўлган шарт-шароитлар яратишдир. Шу сабабли ҳам биз биринчилардан бўлиб вилоят бўлимларимизга доимий эътибор қаратиб келмоқдамиз.

Умид қиламанки, мазкур имкониятлардан фойдаланган теннисчиларимиз Олимпия ўйинлари ва жаҳон ҳамда қитъа чемпионатларидан юрт байроғини юқорига кўтаради.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг