UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин 0 18:39Ўзбекистондан кейин Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасини қайси мамлакат қабул қилиши маълум 0 18:18"Ҳозир барча мен билан жанг қилишни истайди" - Василий Ломаченко 0 17:55"Ўша оқшом у барчасини йўқотганди". Лопес Ломаченкони мағлуб этган кунни эслади 0 17:32"Реал" ва "Барса"нинг собиқ мураббийи АПЛ клуби билан келишиб олди 0 17:10Волкановски Холлоуэйга қарши тўртинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:02Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов Тошкентга қайтиб келди 0 16:49Майкл Чендлер Ислам Махачев билан жанг муддати ҳақида гапирди 0 16:25Василий Ломаченко фаолиятини якунлаш ҳақида гапирди 0 16:14Astana Grand Slam учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум 0 16:02«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади 0 15:41Альдо Сехудо билан жанг қилмоқчи бўлганди, аммо... 0 15:20Богдан Гусков Энтони Смит билан жанг қилмоқчи 0 14:58Саудия Арабистонидаги промоутер Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш санаси ҳақида гапирди 0 14:35 Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин 0

26 апр 10:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

Қирғизистонлик курашчи лицензион турнирда қозоғистонлик рақибига шапалоқ туширди + ВИДЕО

19-21 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё лицензион турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақа доирасида ташкил этилган юнон-рум кураши беллашувларининг бирида қизиқ ҳолат юз берди.

Турнирда 130 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзоси Роман Ким 1/2 финал босқичида, Олимпиада лицензияси учун курашда қозоғистонлик Алимхон Сиздиқовга қарши гиламга чиқди.

Қозоғистонлик спортчи беллашувни фаол бошлади ва 10-сониядаёқ рақибини гиламдан чиқариб юбориб, 1 баллни қўлга киритди. Сиздиқов фаол курашни давом эттирди ва бунинг учун Роман Кимнинг қўлидан тарсаки қабул қилиб олди. Ҳакамлар мезбон курашни огоҳлантириш билан жазолашди ва Сиздиқовга 2 балл беришди.

Якунда баҳс қозоғистонлик курашчининг фойдасига ҳал бўлди ва у Париж-2024 лицензиантига айланди. Ким эса Туркиядаги жаҳон лицензион турнирида Топ-3`ликка кирса, Парижга бориши мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг