UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

08 апр 20:45
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Урганчда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси якунланди

Хоразм вилояти марказида фаолият юритаётган Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт базасида стол тенниси бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақвим режасига кўра уюштирилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг 13 та жамоаси иштирок этди.Аёллар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тошкент вилоятининг стол тенниси усталари иккинчи ўринни эгаллади. Хоразм ва Андижон вилояти жамоалари учинчи ўрин эгасига айланишди. Эркаклар беллашувида Тошкент вилояти спортчилари Кубок соҳиби бўлишди. Андижон вилояти терма жамоаси иккинчи, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳри жамоалари учинчи ўринни банд этишди.

Жонибек Мейлиев (Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари): - Деярли бир ҳафта мобайнида мамлакатимизнинг энг сара стол тенниси усталари Урганч шаҳрида баҳс олиб боришди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақага барча жамоалар муносиб тайёргарлик кўриб келишганини намоён этишди. Қувонарлиси шундаки, улар орасидан кўплаб ёш иқтидор соҳиблари кашф қилинди. Муболаға эмас, келажакда бу истеъдодли спортчилар орасидан ватанимиз шаънини улуғлайдиган стол тенниси усталари етишиб чиқади. Бунга ишончимиз комил.


Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирланишди.

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон кубогининг намунали ўтказилишида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси, Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, вилоят стол теннис федерацияси ҳамжиҳатликда иш юритгани эътиборга моликдир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг